Diqqat! Sayt test rejimida ishlamoqda!
Внимание! Сайт работает в тестовом режиме!
  • Uzbek
  • Russian
  • English

Конкурс на должность зам директора

 

БОШ ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРИ ЛАВОЗИМИГА ТАНЛОВ

«НАВОИЙ” ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ ДИРЕКЦИЯСИ» акциядорлик жамияти Бош директор ўринбосари лавозимига

ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.

Танловда иштирок этиш учун Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, юқори малакали чет эллик менежерлар таклиф этилади.
Лавозим: 
Жамият Бош директори ўринбосари.

Вазифалари:Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва жамият уставига мувофиқ жамият фаолиятининг барча йўналишлари бўйича вазифаларни амалга ошириш.

Номзодга талаблар:

Олий маълумот (иқтисодчи, ташқи иқтисодий фаолият, ҳалқаро қонунчилик, халқаро журналистика, хуқушунос ва бошқалар);

Ташкилотчилик қобилияти;

Эркин иқтисодий зоналарни, инвестиция соҳасини ва акциядорлик корхоналари фаолитиятини тартибга солишга доир қонунчилик ҳужжатлари ва иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгиловчи бошқа меъёрий ҳужжатларни билиш;

Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғиндан ҳимоя ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги қоида ва меъёрларини билиш;

Ҳорижий фуқаролар, инвесторлар ва компанияларнинг биринчи раҳбарлари билан мулоқот қилиш тажрибасига эга бўлиш;

Ўзбек ва рус тилларида эркин сўзлашиш (бошқа чет тилларни билганлар кўшимча афзалликка эга бўлади);

Хизмат сафарларига бориш имконияти;

Корпоратив бошқарув қонунчилиги, усул ва тамойилларинибилиш;

Тадбиркорликни ривожлантириш билим ва кўникмаларига эга бўлиш;

Соҳада камида 5 йил иш стажи;

Ишлаб чиқариш соҳасидараҳбарлик лавозимларида 5 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга бўлиши.

Ариза бериш муддати: Ҳужжатлар 2025 йил «20» январь  куни соат 18-00 гача қабул қилинади.

Манзил: Навоий вилояти, Кармана тумани, “Навоий” эркин иқтисодий зонаси” дирекцияси.

Телефон: (0 436) 220-09-50(Ходимларни бошқариш бўлими).

Факс: (0 436) 220-09-50.

Электрон почта манзили: info@feznavoi.uz